Россия Осиё футбол конфедерациясига ўтиши мумкин

Россия Осиё футбол конфедерациясига ўтиши мумкин
Россия футбол иттифоқи Осиёга кўчиб ўтиш ҳақида ўйлаб кўрмоқчи. Бу ҳақда РФИ раҳбари Александр Дюков маълум қилди.

"Россия футбол иттифоқи ижроқўмнинг навбатдаги йиғилишида Осиё футбол конфедерациясига ўтишни муҳокама қилади" - деди РФИ раҳбари Александр Дюков.

Эслатиб ўтамиз, сиёсий вазият туфайли УЕФА Россияни ўз мақоми остидаги барча турнирлардан четлатган эди.

Манба: "Первый спорт" телеграм канали
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар