Криштиану Роналду Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётганлар орасида жамоаси бўлмаган ягона футболчи ҳисобланади.
37 ёшли ҳужумчида бир неча вариантлар бор, албатта. Араб клублари унинг бойлигини сезиларли даражада кўпайтириб беришга тайёр. Таклифлар орасида биттаси Роналдуга умуман ёқмагани аниқ. Балки португалиялик юлдуз уни ўзига ҳақоратдек қабул қилгандир.
Маълумотларга қараганда, Англия чемпионатининг 14-лигасида ўйнаётган “AFC Крю” жамоаси португалиялик юлдузни ўз сафига қўшиб олмоқчи ва футболчига расмий таклиф юборишга ҳам улгурди.
Бу жамоа ўз бюджетидан келиб чиқиб, Криштиану Роналдуга ҳар ҳафта 35 (ўттиз беш) фунтдан тўлашга тайёр.
“AFC Крю” Роналдуни ўзининг энг катта маош оладиган ўйинчисига айлантириш мақсадида унга ҳар мавсум учун 1480 фунт миқдорида пул таклиф қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди