07:23 / 30.11.2022
1 438

"IBA Pro Series" мусобақаси илк оқшомида Баҳодир Жалолов иштирок этади

"IBA Pro Series" мусобақаси илк оқшомида Баҳодир Жалолов иштирок этади
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) профессионал ва ҳаваскор боксни бирлаштирган ҳолда янги мусобақалар серияси - "IBA Pro Series"ни ташкил этиш арафасида турибди.

Ушбу серияда шартномага кўра, профессионал боксчилар ҳам иштирок этишлари мумкин. Жанг кечаларида иштирок этиш орқали боксчилар рейтинг очколарини жамғариб боради.

"IBA Pro Series"нинг илк кўргазмали кечаси 11 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида, Глобал бокс форуми доирасида "Чемпионлар оқшоми" номи билан ташкил этилади.

Унда Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Баҳрайн давлатидан илк Олимпиада иштирокчиси бўлган Данис Латиповга қарши жанг ўтказади.

Шунингдек, икки карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори, франциялик Софиан Умия Европа ўйинлари совриндори арманистонлик Карен Тонаканянга қарши баҳс олиб боради.

Ушбу оқшомда жами 11 та жанг бўлиб, эркаклар 3 дақиқадан 5 раунд, аёллар 2 дақиқадан 5 раунд жанг қилади. 2023 йилдан бошлаб эса, баҳслар 7х3 ва 7х2 форматида бўлиши режалаштирилган.

Эркакларда 13 та вазн, аёлларда 12 та вазн тоифаси бўйича жанглар ташкил этилади ва боксчилар рейтинг очколарини жамғариб борадилар.

Ушбу серия бўйича янада кўпроқ маълумотлар тез орада IBA томонидан эълон қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "IBA Pro Series" мусобақаси илк оқшомида Баҳодир Жалолов иштирок этади