1 100
Кишини ҳайратга солувчи ҳикоя! Энцо Фернандес 6 йил илгари Мессига қандай хат ёзганини биласизми?
26 ноябрь санасида Аргентина гуруҳдаги иккинчи тур ўйини доирасида Мексика устидан (2:0) ғалаба қозонди. Жамоаганинг ғалабасига Лео Месси ва Энцо Фернандеснинг голлари ҳисса қўшди.
Ёдингизда бўлса, бундан 6 йил илгари ҳиссиётларини жиловлай олмаган Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Ана ўша пайтда, ижтимоий тармоқлардан бирида ҳеч кимга таниш бўлмаган 15 ёшлик бола Мессига хат ёзган эди. У термани ташлаб кетмаслигини Леодан илтимос қилиб сўраган эди.
Хатда нималар ёзилган эди?
2016 йилнинг 27 июнь санасида Копа Америка финали бўлиб ўтади. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида Месси ва Лукас Бильянинг ноаниқ зарбалари сабабли Аргентина аламли мағлубиятни қабул қилиб олгач, ўша пайтларда “Ривер Плейт” академияси тарбияланувчиси – Энцо Фернандес Мессига мурожаат этади:
“Биз сизни фикрингиздан қайтаришга қодирмизми? Оддий инсонларнинг ноласи сизга етиб борадими? Қандай қилиб, сиз ҳис қилган босимнинг 1 фоизинигина елкамизга олмаган бўлсак. Сиз ҳар куни эрталаб уйғонгач, ойнага боқасиз. Унда, 40 миллион халқнинг талабини бажаришга маҳкум инсонни кўрасиз. Улар сиздан қандай аҳволда эканлигингизни сўрамайди. Соғлиғингиз ва кайфиятингиз билан иши йўқ, аммо катта воқеаларга асос бўлишингизни талаб қилади.
Афсуски, биз сизни супер иқтидор эгаси бўлса-да, оддий инсон эканлигингизни тан олмаймиз. Сайёрамизнинг энг кучли футболчиси бўлсангизда, аввало биз каби иссиқ жон эканлигингизни унутамиз. Ҳар бир мағлубиятдан сўнг, сиз учраётган нафратнинг асл сабаби бошқа эканлигини англамасак ҳам, қолишингизни сўрашга ҳаққимиз борми?
Келинг, мард бўлиб ўзимизга савол берамиз. Биз Леодан талаб қилаётган нарсаларимизни ҳеч бўлмаса бир фоизини ўзимиздан ҳам талаб қиламизми? Оғир ўтган мавсумдан сўнг берилган қисқа таътилни ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишга сарфлаётганингизни биров билди, биров билмади.
Аввало, қандай қарор қабул қилишни сиздан яхшироқ ҳеч ким билмайди. Шундай бўлса-да, кетишдан олдин сўнгги бор ўйлаб кўринг. Инсонлар сиздан олиб қўйган хотиржамликни ҳис қилиш мақсадида барчасидан қўл силтаманг.
Менимча, ёшлигингизда терма жамоада тўп суришни орзу қилгансиз. Ҳозир сизни эгнингиздаги кўк-оқ либосни кўрганимизда, бизни қалбимиз ҳаяжонга тўлади. Илтимос, бизни бу бахтдан мосуво қилманг.”
2022 йилнинг сентябрь ойида Энцо Фернандес Аргентина терма жамоаси сафидаги дебют ўйинида майдонга тушди. У бор йўғи 26 дақиқа тўп тепди. Гол ёки ассистни ўз ҳисобига ёздиришни уддалай олмаган эди. Қатардаги мундиалда эса у орзусига етди. Мексикага қарши ўйинда захирадан ўйинга қўшилган Фернандес кумири ташлаб берган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бундан 6 йил илгари бошланган ҳикоянинг хотимаси ҳам нақадар гўзал.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди