Фото: Ftbl.ru
Эрон терма жамоасининг бош мураббийи Карлуш Кейруш истеъфога чиқди. Португал мутахассиси жамоа Қатардаги жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг қарорини эълон қилди.
Кейруш ижтимоий тармоқлардаги аккаунтида ушбу мурожаатни ёзди: «Йигитлар, азиз дўстлар. Сиз ўз орзуингиз учун курашиб, бор кучингизни сарфласангиз-у, мақсадингизга эриша олмасангиз, бунинг ҳеч қандай уятли жойи йўқ. Мен сиз билан фахрланаман, майдонда ва унинг ташқарисида ўзингизни кўрсата олдингиз.
Бу футбол оиласининг бир бўлаги бўлишни ўзим учун илтифот ва шараф деб ҳисоблайман. Барчангиз ҳурматга лойиқсиз. Сизларга бахт, муваффақият, саломатлик тилайман. Раҳмат».
Эслатиб ўтамиз, Эрон 3-турда АҚШга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, уч очко билан гуруҳда қолиб кетди, Англия ва АҚШ кейинги босқичга чиқди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди