Golden Boy промоутерлик компанияси бир нечта номинацияларда якунланиб бораётган 2022 йилги бокс мавсумининг энг яхшиларини эълон қилди.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, чарм қўлқоп устамиз Бектемир Мелиқўзиев компания томонидан "Йил нокаути" номинациясида ғолиб деб топилди.
Бектемир шу йил 20 март тонгида АҚШнинг Лос-Анжелесида ўтказилган проф бокс оқшомида перулик Давид Зегаррани иккинчи раундда техник нокаутга учратган эди. Ўшанда BEK рақибининг жигарига кучли зарба йўллаб, 10 раундга мўлжалланган жангни муддатидан аввал якунига етказганди.
"Бектемир ҳамиша ёрқин жанг кўрсатишга ҳаракат қилган. Биз ундан 2023 йилда илк чемпионлик жангини кутиб қоламиз. Бу Мелиқўзиев учун бошланиши", - дейилади Golden Boy промоутерлик компанияси табригида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди