22:12 / 03.12.2022
1 738

Амарти: "Ўзимиз чиқа олмаслигимизни билиб, Уругвайни ҳам "тортиб қолишга" ҳаракат қилдик"

Амарти: "Ўзимиз чиқа олмаслигимизни билиб, Уругвайни ҳам "тортиб қолишга" ҳаракат қилдик"
Гана термаси футболчиси Даниэль Амарти ЖЧ-2022 доирасида Уругвайга қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Ҳозирги термамизда 2010 йили Суаресга қарши ўйнаган футболчилар йўқ. Бизда авлод ўзгарди. Кечаги ўйинда ютишни истагандик. Аммо қарасак, навбатдаги босқичга чиқиши учун Уругвайга гол кўпроқ керак. Шунда жамоага айтдим: "Биз ҳам гол уришимиз керак, улар ҳам. Шу сабабли кўпроқ ҳимояланамиз. Агарда ўзимиз плей-оффга чиқа олмасак, улар ҳам чиқмаслиги керак", дедим. Албатта, ютишни истагандик. Бироқ вазиятга реал қарайдиган бўлсак, бизнинг имкониятимиз паст эди", - деди Амарти.

Футболчи Гана термаси 2:0 ҳисобидаги ғалаба ҳам Уругвайни кейинги босқичга олиб ўтмаслигини билган ҳолда учинчи голни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилганини тан олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Амарти: "Ўзимиз чиқа олмаслигимизни билиб, Уругвайни ҳам "тортиб қолишга" ҳаракат қилдик"