Ноябрь ойида Россия миллий терма жамоаси Марказий Осиёга тур уюштириб, Тожикистон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ҳар икки баҳсда ҳам ҳисоб очилмади ва ўйинлар дуранг билан тугади.
Бунгача, Россия миллий терма жамоаси Қирғизистон билан ҳам ўртоқлик ўйинда қатнашиб, 2:1 ҳисобида зафар қучган. Валерий Карпин шогирдларининг Марказий Осиё жамоаларига қарши иккита ўртоқлик учрашувидаги дуранг натижаси айрим экспертлар, мураббийлар, мухлислар томонидан муваффақиятсизлик сифатида баҳоланди.
Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпинга яқиндан кўмаклашиб келаётган ёрдамчи мураббий Виктор Онопко https://sport24.ru сайтига берган интервьюсида Душанбе ва Тошкентдаги ўртоқлик учрашувлари ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.
- Россия терма жамоаси ўйинчиси Дмитрий Баринов Ўзбекистон билан ўйиндан кейин мавсум охирига бориб, ҳамма футболчиларда толиқиш сезилганини айтди...
- Бу мавсумда ўйинлар сони у қадар кўп бўлгани йўқ ва йигитлардаги толиқиш кўпроқ психологик томондан бўлганини таъкидлаш лозим. Аввал ковид бўйича чекловлар бўлди. Ҳозир вазият бошқа. Россия ва жаҳонда бўлаётган воқеалар ҳам спортчиларга таъсир ўтказмай қолмайди.
Бундан ташқари, Дмитрий Бариновнинг клубдаги фаолияти ҳам бир текис эмаслигини инобатга олишингиз керак. Ўзгаришлар, босимлар, мағлубиятлар кўп.
Агар биз Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этганимизда буларнинг ҳаммаси унутилиб кетган бўларди.
- Ўзбекистон ва Тожикистон билан бўлган ўйинлар бизга нима беради?
- Бутун мамлакат терма жамоа ва футбол ҳали тирик эканини кўради. Ҳамма футбол бўлишини ва у яшаш учун ёрдам беришини истайди. Бундан ташқари, футболчиларнинг ўзи учун ҳам майдонда тўп тепиш муҳим. Терма жамоа ёш ўйинчиларга қўшимча иштиёқ бағишлайди.
Биз ҳозир футболчилардаги босимни бартараф этишни ва уларнинг қобилиятлари очилишини истаймиз. Бизда Ўзбекистон ёки Тожикистон терма жамоаларини енгишга мажбурмиз, деган тушунчанинг ўзи йўқ.
Экспертлар, ҳатто сиз билан бирга ўйнаган собиқ футболчилар ҳам бу борада ютишга мажбурмиз, деб ҳисобламоқда...
Унутманг, ўз вақтида терма жамоамиз Андорра ва Лихтенштейнни ҳам зўрға ютган эди. Собиқ мураббийлар, футболчилар студияларда ўтириб, ўзлари билмаган нарсаларни муҳокама қилмоқда.
Улар терма жамоа ичкарисида эмас. Улар футболчиларнинг “кўзи ёнмаяпти”, дейди. Лекин буни телевизор орқали қандай кўра олишди?
Улар талабларни, топшириқларни, умуман терма жамоада кечаётган жараёнлар ҳақида ҳеч нарса билмайди. Бундай ҳолатда қандай қилиб, бирон нима дейиш мумкин?, - деди Виктор Онопко.
Дарҳақиқат, Россия терма жамоаси Украина билан боғлиқ сиёсий воқеалар ортидан халқаро майдондаги расмий мусобақалардан четлатилган. Айни пайтда Россия футбол иттифоқи Осиё футбол конфедерацияга кўчиб ўтиш борасида бош қотирмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин