
Ливакович Бразилияга қарши учрашувда 11та сейв қайд этди ва жаҳон чемпионатлари тарихидаги бир учрашувдаги сейвлар сони бўйича рекорд ўрнатди.
Бундан ташқари, Ливакович пенальтилар сериясида битта зарбани қайтаришга муваффақ бўлди ва Ҳорватияни ярим финалга олиб чиқди.
Бундан олдинги рекорд 2014 йилда АҚШ терма жамоаси дарвозабони Тим Ҳовардга тегишли эди.
Доминик Ливакович Ҳорватия терма жамоасида 2017 йилда дебют қилган ва хозирги кунгача 38 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар