22:17 / 10.12.2022
1 595

Баҳодир Жалолов Абу-Дабига жўнаб кетди (фото)

Баҳодир Жалолов Абу-Дабига жўнаб кетди (фото)
Ҳаваскорлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида битта жанг ўтказган Баҳодир Жалолов БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрига жўнаб кетди.

Баҳодир билан бирга Ўзбекистон ҳаваскор бокс федерацияси бош котиби Миршоҳид Тиллабоев, ҳаваскор бокс бўйича терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев, профессионал бокс менежери ва супервайзери Бахтиёр Маҳкамов, ушбу турнирда рингга чиқадиган яна бир боксчимиз Саиджамшид Жафаровнинг мураббийи Ҳамза Авезов ҳам Амирликларга йўл олган.

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган чарм қўлқоп устамиз IBA Pro Series турнирида иштирок этади. Боксчимиз эртага, 11 декабрь куни асли келиб чиқиши россиялик, ҳозирда Баҳрайн шарафини ҳимоя қилаётган Данис Латипов (1-0)га қарши жанг рингга кўтарилади.

Баҳодир Жалолов - Данис Латипов жанги 5 раунд этиб белгиланган ва 5 нафар ҳакам томонидан баҳоланади. Боксчилар 2020 йилнинг март ойида Амманда ўтказилган лицензион турнирда ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Баҳодир очколар эвазига ғолиб чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 27 ноябрь куни АҚШда мезбон Кёртис Харперга қарши рингга кўтарилган ва рақибини 4-раундда нокаутга учратганди.

Манба: olamsport.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов Абу-Дабига жўнаб кетди (фото)