
Анлия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Франциядан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларин билдирди.
"Ўйин умидларимизни пучга чиқарди. Мен футболчиларга бор кучини беришлариини айтдим. Бу турнирда иштирокимиздан фахрланаман. Мен учун ҳакам ишини муҳокама қилиш тўғри келмайди. Ундан кўра ўз футболчиларим ҳақида гапирганим маъқул.
Иккита гол ўтказиб юбордик ва имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Харри Кейн ажойиб ҳаракат қилди. Агар у бўлмаганида биз бу босқичда бўлмасдик.
Муҳим вазиятларда ҳамма нарсани тўғри қилдик. Биз мундиалга ғалаба қозониш учун келганмиз ва буни уддалашимизга ишонгандик. Бизда бунга қодир жамоа бор. Францияни ғалаба билан табриклайман. Улар бизга қарши қийин ўйин ўтказди. Менимча, энди бу турнирда ҳеч нарса қилолмаймиз", - деди "уч шерлар" жамоаси учтози.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди. Мазкур босқичда Аргентина Хорватия билан, Франция эса Марокаш билан баҳс олиб боради.
Гарет СаутгейтАнглия терма жамоасиФранция мағлубиятиФутболчиларга бор кучиниМундиал ғалабаЖаҳон чемпионати Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар