Элдор Шомуродов “Рома”ни январда тарк этишга биринчи номзод бўлиб турибди. Аслида Рим клуби раҳбарияти спорт директори Тьягу Пинтодан бош мураббий Жозе Моуриньо фойдаланмаётган ўнга яқин футболчини бошқа жамоаларга сотиб юбориш топшириғини олган.
Ўзбекистонлик ҳужумчи эса, харидорлари нақд ўйинчи сифатида “бўрилар”нинг янги йилдаги биринчи трансфери бўлиши эҳтимоли катта.
Италия футболига ихтисослашган https://footballnews24.it сайти эксперти Маттио Сильвестрининг ёзишича, “Рома”га Элдор Шомуродовни сўраб, “Сампдория”, “Специя”, “Кремонезе”, “Болонья” каби А Серия жамоалари мурожаат қилган.
Бу жамоалар орасида “Сампдория”нинг мақсади анча жиддий. Бу жамоа ҳужум чизиғида жуда катта муаммолар бор. Генуяликлар мавсум бошидан бери Италия чемпионатида атиги олтита тўп киритган. Қулай вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик оқибатида жамоа хавфли ҳудудга тушиб қолди.
Бош мураббий Деян Станкович қўл остида бешта италиялик ҳужумчи бор. Улар орасида энг тажрибалиси Фабио Квальярелла А Сериянинг қатор машҳур клубларида тўп тепган. Италия терма жамоасида ҳам бир неча бор тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган. Шунга қарамай, бу форвард “Сампдория”да ҳали голлари ҳисобини очгани йўқ.
Умуман олганда, генуяликлар ҳужумидаги беш нафар ўйинчидан фақатгина икки нафари – ўз даврида Италия терма жамоаси ҳужумчиси бўлган Франческо Капуто ва Маноло Габбьядини биттадан тўп киритишни уддалаган холос.
Шу боис, “Сампдория” январда “Рома” асосий таркибига киритилмаётган Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олиб, легионеримиз ёрдамида А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашни давом эттирмоқчи.
Яна бир нуфузли нашр - https://www.calciomercato.com сайтининг ёзишича, ўзбек ҳужумчисини олиш учун “Сампдория”нинг имкониятлари анча чекланган. Римликлар Шомуродовни 11 миллион еврога баҳоламоқда. Бу сумма Генуя клубига оғирлик қилиши айтиляпти. Қолаверса, Элдорнинг ўзи қуйи лигага тушиб кетиш хавфи бўлган жамоага ўтмайди. Яқинда ҳамюртимиз лигада жон сақлаш учун курашаётган “Кремонезе” таклифини рад этгани ҳақида хабарлар тарқатилди.
Яна бир катта манба – Corriere dello Sport нашри Элдор Шомуродовнинг фаолиятига доим муҳим маълумотни тарқатди. Унга кўра, Элдор Шомуродов “Рома” раҳбариятини “Торино”дан бошқа ўзига оғиз солаётган клублар билан музокара ўтказмасликни сўраган.
27 ёшли форвард фаолиятини Туринда давом эттиришни истаяпти. “Торино” ҳам ёзда Андреа Белоттини бой берганидан кейин тўпурар ҳужумчи қидирмоқда. Ёзда бу клуб Шомуродов масаласида римликлар билан музокара қилганди. Туринликлар қишки трансферлар вақтида яна Элдор номзодига қайтиши катта эҳтимол сифатида баҳоланяпти.
Шомуродов жорий мавсумда А Серия ва Европа лигасида саккизта учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди