11:30 / 14.12.2022
1 728

Модрич кечаги мағлубият сабабини очиқлади

Модрич кечаги мағлубият сабабини очиқлади
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЖЧ-2022 нимчорак финалида Аргентинадан учралган мағлубият (0:3)га изоҳ берди.

"Бугун ҳеч қандай режамиз ишламади. Энди биз тикланиб, учинчи ўрин учун баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак. Бу мағлубиятдан жуда ҳам қаттиқ афсусдамиз, камбэкка умид қилгандик, аммо бундай бўлмади.

Аргентинани ва жамоа мухлисларини табриклайман. Пенальти бўйича эътирозим бор. Биз ўйинни назорат қилаётган эдик. Ҳакам бизга бурчак зарбасини бермади ва бу пенальти белгиланишига олиб келди. Натижага таъсир қилувчи қарорлар барибир жиддий ўйланиши керак эди
", - дея Модричнинг сўзларини келтиради "L'Équipe".

Маълумот учун, икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланмиш аргентиналиклар тарихда олтинчи марта мундиал финалига чиқишди, финалда улар 18 декабрь куни Франция ва Марокаш жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби билан ўйнайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Модрич кечаги мағлубият сабабини очиқлади