08:57 / 16.12.2022
1 234

Суперлига савияси ва бошқа таклифларни кўриб чиқмагани борасида Керим Палич билан суҳбат

Суперлига савияси ва бошқа таклифларни кўриб чиқмагани борасида Керим Палич билан суҳбат
2022 йилги мавсумда "Металлург" сафида ягона легионер Керим Палич тўп тепди. Футболчи иккинчи давра олдидан бекободликлар сафига келиб қўшилди. Хўш, Палич кейинги мавсум қайси жамоада тўп тепади? Буни билиш истагида футболчи билан боғландик.

- "Металлург"да ўтказган мавсумингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Ҳа, албатта. “Металлург”даги фаолиятим профессионал ходимлар ва жамоадошларим ёрдамида аъло даражада ўтди. Мен футболчи сифатида олдинга қадам ташладим. Бир сўз билан айтганда “Металлург”га ўтишим тўғри қарор қилдим деб ўйлайман.

- Қисқа вақт ичида Суперлига даражаси борасида қандай таассуротларга эга бўлдингиз?
- Суперлиганинг ўзига мақтов сўзларим бор. Менинг фикримча, чемпионат анча яхши даражада. Унда сифатли жамоалар ва футболчилар бор. Яхши инфратузилмага эга бўлган жамоалар кўпчиликни ташкил этади. Бу эса савияни янада оширади.

- Олган маълумотларимизга қараганда, жамоа билан шартнома узайтирибсиз...
- Ҳа, шундай. Мен "Металлург" билан шартномани яна бир йилга узайтирдим. Яна шу клуб либосида тўп тепишимдан хурсандман.

- Ўзбекистонда қолиб, ўйнашдан мамнунмисиз?
- Бўлмасам-чи! Ўзбекистон менга ҳар томонлама ёқди. Одамлари, турмуш тарзига кўникиб қолганман. Бу катта тарихга эга катта ва гўзал мамлакат ҳисобланади. Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шу сабаб Ўзбекистонда қолишимдан хурсандман.

- Бу орада сизга таклифлар бўлдими?
- Таклифлар кўп бўлди. Айтайлик, Ўзбекистон чемпионатидан ҳам, бошқа давлатлардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин мен “Металлург”да қолишни маъқул кўрдим. Бекободликлар Ўзбекистондаги биринчи клубим эканлигини ва менга Суперлигада ўзимни кўрсатиш имкониятини бергани сабаб, бошқа таклифни розилик билдириб кета олмасдим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига савияси ва бошқа таклифларни кўриб чиқмагани борасида Керим Палич билан суҳбат