19:27 / 16.12.2022
1 072

Қирғизистон президенти жамоаси футзал турнири финалида ютқазди

Қирғизистон президенти жамоаси футзал турнири финалида ютқазди
Фото: Мурас
14-15 декабр кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида футзал бўйича «Мурас» кичик турнири ўтказилди. Унда 16 та жамоа иштирок этди.

Жумладан, мусобақада мамлакат президенти Садир Жапаров жамоаси ҳам қатнашиб, финалга етиб борди ва Спорт федераиялари жамоасига 3:4 ҳисобида ютқазди.

Биринчи «Мурас» турнири 2021 йил декабр ойида ўтказилган бўлиб, унда «Онор» жамоаси ғолиб бўлган эди. 2022 йил май ойида иккинчи турнир ўтказилди ва унда президент Садир Жапаров жамоаси ғолиб чиқди. Ҳар икки мусобақада давлат раҳбари тўпурарлик унвонини қўлга киритди. Ғолиблик учун берилган 1 миллион қирғиз сўми миқдоридаги мукофот пули меҳрибонлик уйларига тарқатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қирғизистон президенти жамоаси футзал турнири финалида ютқазди