
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.
Хабар қилинишича, 26 ёшли футболчини сотиб олиш борасида "шаҳарликлар"ни келаси мавсум бошқариши кутилаётган Хосеп Гвардиола ташаббус билан чиққан. У ярим ҳимоячи билан "Бавария"даги иш жараёни борасида яхши таниш ва уни қўл остида кўришни истамоқда, дейилади "Uff.uz" нашрида.
Бироз вақт муқаддам Гвардиола айнан Кроос 2014 йилда "Реал"га сотиб юборилгани учун "Бавария" билан янги шартнома имзолашни истамагани хабар қилинган эди.
Тони Кроос билан "Манчестер Сити"дан ташқари яна "ПСЖ" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар