00:30 / 23.12.2022
1 704

Туркия клубида тўп сураётган ўзбекистонлик "жангчи" (фото)

Туркия клубида тўп сураётган ўзбекистонлик "жангчи" (фото)
"Фотиҳ Карагюмрук" шарафини ҳимоя қилаётган Отабек Шукуров Туркиянинг энг машҳур газеталаридан бирига интервью берди.

"Фанатик"да ҳамюртимиз ҳақида шундай ёзилади:
"Фотиҳ Карагюмрук" мавсум аввалида ўзбекистонлик футболчини трансфер қилди. Отабек Шукуров ўз юртида фақат ҳарбийларга бериладиган "Мард ўғлон" ордени билан тақдирланган. Футболдан топган пуллари билан болаларнинг таълим-тарбиясига ёрдамлашади. Ёш бўлишига қарамай, терма жамоада сардорлик боғичини таққан ярим ҳимоячи Истанбул клубининг етакчиларидан бири ҳисобланади. 26 ёшли футболчи учрашиб, мақсадлари ва ҳаёт ҳикоясини тингладик:


"Турк Суперлигасидаги биринчи ўзбек"
"Албатта, Туркияни танлаганим учун мамнунман. Бу мен учун янги чақириқ. Суперлигадаги биринчи ўзбек бўлиш ёқимли. Тақдиримда ёзилган ҳамма нарсага розиман.

Туркия чемпионати ҳақидаги фикрларим жудаям илиқ. Чунки кучли, сифатли жамоаларнинг сони кўп. Натижа, мақсадлари учун бор имкониятларини ишга соладиган, бутун кучидан фойдаланадиган клублардан иборат лига. Қисқаси, ҳам ўйинчи, ҳам мухлис сифатида ёқяпти. Бу ерда бўлганим учун бахтлиман".


"Ҳар ўйин финалга тенг"
"Олдимга доим юксак мақсадларни қўйдим. Футболни жуда яхши кўраман. Майдонда ўтказадиган ҳар оним ҳаёт мазмунига айлангани туфайли бор кучимни беришни хоҳлайман. Ҳар ўйинга финалдек тайёрланяпмиз. Бу жамоанинг бир парчаси сифатида қўлимдан келадиган ишнинг энг яхшисини қиламан".

Пирло ҳақида
"Андреа Пирлодек афсона билан ишлаш мен учун ростан ҳам ёқимли. У мен тўп тепадиган позицияда қандай ўйнагани, қанақа футболчи бўлганини бутун дунё билади. Ҳар лаҳзадан унумли фойдаланишга, ундан янги нарсалар ўрганишга ва ўзим учун хулоса олишга ҳаракат қиляпман".

"Келишувга амал қиламан"
"Ғарбдан келаётган таклифларга тўхталсак, мен учун муҳим битта нарса бор: "Фотиҳ Карагюмрук" билан амалдаги шартномам. Профессионал ўйинчи сиффатида бу битимга тамоман амал қиламан. Жамоада ўзимни яхши ҳис қиляпман. Бутун эътиборим шу клубга қаратилган".

Ўмер Нежати Албайрак, "Фанатик" газетаси
Фахриддин таржима қилди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Туркия клубида тўп сураётган ўзбекистонлик "жангчи" (фото)