12:50 / 23.12.2022
1 159

Юрген Клопп "Сити"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Юрген Клопп "Сити"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
Англия Лига кубоги 1/8 финал босқичи доирасидаги "Манчестер Сити"дан учралган мағлубиятдан (2:3) сўнг "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Узоқ вақт давомида ўйнамаган таркибни синаб кўрдик, мослашиш учун вақт керак бўлди. Дастлабки 15 дақиқада бир нечта муаммолар юзага келди, шу туфайли ўзимизга бўлган ишончни бироз йўқотдик.

Мутлақо кераксиз вазиятларда гол ўтказиб юбордик. Яхши имкониятларга эга бўлдик, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Аммо барчаси бизнинг фойдамизга бўлмади.

Ҳар икки жамоа шиддатли ўйин кўрсатди, бу нормал ҳолат. Умуман олганда, биз яхши ўйнадик, бироқ бу "Сити"ни мағлуб этишга етарли эмас. Мазкур беллашув бизга кейингилари олдидан яхши пойдевор бўлиб хизмат қилади
",-деди германиялик мутахассис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Юрген Клопп "Сити"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?