Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Нафт Теҳрон" клублари ўртасида кечган учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда "Пахтакор" клуби Эроннинг "Нафт" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйинни тошкентлик футболчилар анча фаол бошлашди. Дастлабки дақиқалар меҳмонлар жарима майдончаси атрофида борди. “Нафт” футболчиларининг бир оз довдираб қолганидан фойдаланган “Пахтакор” аъзолари ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлишганди.
Бурчакдан ошириб берилган тўпни эронлик футболчилар ўз жарима майдончаларидан узоқлаштиришга ҳаракат қилишди. Аммо тўп “Пахтакор”ни янги футболчиси Аднан Ораховацга бориб тушди. Унинг жарима майдончаси чизиғидан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпни Игорь Сергеев дарвозага йўллаганди. Аммо меҳмонлар дарвозабони Беиранванд ҳушёрлик қилиб, бу тўпни ушлаб олди.
Шундан кейин эронлик футболчилар ҳам аста-секин ўзларига кела бошлашди. Улар майдон марказида устунликни қўлга киритиб, бирин-кетин ҳужумлар уюштира бошлашди. Бу ҳижумларни “Пахтакор” ҳимоячилари ва дарвозабони қийинчилик билан бартараф этиб туришди. Бундай вазиятларда Самвел Бабаян шогирдлари жисмоний ва функционал тайёргарлик борасида рақибларига имкониятни бой бериб қўйишаётгани яққол намоён бўлди. Албатта, буни бизда ҳали мавсум бошланмагани, Эронда эса айни қизғин палласига киргани билан изоҳлаш мумкин.
Биринчи бўлимда тошкентлик футболчилар асосан чап қанотдан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишди. Бу вазиятларда Стас Андреев ва Саша Мерзляковлар анча фаол ҳаракат қилишганини алоҳида таъкидлаш керак. Аммо жарима майдончасига ҳаволатиб оширилган тўпларни эронликлар таркибидаги бўйдор бразилиялик легионер Леандро Падовани ортиқча қийинчиликсиз бартараф этиб турди.
“Нафт” футболчилари эса асосан ўнг қанотдан ҳужум уюштиришди. Шунингдек, теҳронликлар марказдан ҳам жарима майдончамизга ёриб киришга ҳаракат қилишди. Бироқ ҳар икки жамоа ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам, биринчи бўлимда дарвозаларга тўп киритилмади.
Иккинчи бўлим яна вакилларимизнинг ҳужуми билан бошланди. Бу эса тезда ўз самарасини берди. Дарвозабон Лобанов тўпни эгаллаб олиб, олдинга узатиб берди. Искандаров ўнг қанотдаги Каримовни тўп билан таъминалди. Унинг ҳаволатиб жарима майдончасига узатиб берган тўпини Кахи Махарадзе боши билан дарвозага аниқ йўллади.
Ҳисоб очилганидан кейин “Нафт” футболчилари олдинга ташланишди. Қарши ҳужумга ўтиб кетаётган футболчини Шерзод Каримов қўполлик билан тўхтатиб қолди. Япониялик ҳакам бу вазиятда ярим ҳимоячимизга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатди.
Бир киши кўп бўлиб ҳаракатланган “Нафт” жамоаси тезда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Егор Кримецнинг хатосидан унумли фойдаланган Али Горбани осонлик билан Лобанов дарвозасини ишғол қилди.
Шундан кейин “Пахтакор” футболчиларида ҳисобни ошириш учун бир қатор имкониятлар бўлганди. Аммо улар бу имкониятлардан “ҳа” деганда унумли фойдалана олишмади. Шундай бўлса ҳам, бир киши кам бўлишига қарамай тошкентликлар учрашувнинг сўнгги дақиқаларини жуда фаол ўтказишди.
Бу эса ўз самарасини бермай қолмади. Владимир Козакнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини эронлик дарвозабон қайтарди. Аммо қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Игорь Сергеев аниқ зарба билан гол киритиб, ҳисобни оширишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигасининг дастлабки ўйинида ғалаба қозониб, уч очкони қўлга киритди.
“Пахтакор” – “Нафт Теҳрон” 2:1
Гол: К.Махарадзе (48), И.Сергеев (85) – Горбани, 59
"Пахтакор": Александр Лобанов, Егор Кримец, Аднан Ораховац, Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Шерзод Каримов, Жамшид Искандеров, Станислав Андреев, Игор Сергеев.
"Нафт Теҳрон": Али Ризо Беиранванд, Мехди Ширий, Амин Ҳожимуҳаммадий, Али Ризо Иззатий, Воҳид Амирий, Ғулом Ризоий, Камолиддин Камйабиниа, Воҳид Ҳамдинажот, Леандро Падовани, Иман Мобали, Горбани.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди