Франция чемпионатининг 16-турида «ПСЖ» қийин ғалабага эришди. Чемпионат пешқадами — «ПСЖ» аутсайдер «Страсбург»ни жуда қийинчилик билан мағлуб этди.
Дастлаб Маркиньос ҳисобни очди, аммо иккинчи бўлимда ўз дарвозасига ҳам гол уриб қўйди.
Учрашув дуранг бўлиб турганида Неймар қўполлик ҳамда симуляция учун икки сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди ва жамоасини қийин аҳволда қолдирди.
Учрашувнинг 90+6-дақиқасида Мбаппе катта саҳнага чиқди ва ўзи ишлаган пенальтини голга айлантириб, жамоасига ғалаба келтирди. Клубнинг яна бир юлдузи Лионель Месси ЖЧ-2022дан кейинги таътилни давом эттирмоқда. Шу сабаб у жамоасига ёрдам бера олгани йўқ.
ПСЖ — Страсбург 2:1
Голлар: Маркиньос (14), Мбаппе (90+6, пенальти) — Маркиньос (51, автогол).
ПСЖ – Доннарумма, Мукиеле, Рамос, Маркиньос, Битшиабу (Ҳакими, 79), Верратти, Фабиан Руис, Витинья (Сарабия, 73), Неймар, Мбаппе, Экитик (Солер, 73).
Страсбур – Зельс, Дукуре, Жику, Ньямси, Перрен, Белльгард, Диарра (Сиссоко, 78), Прцич (Ахолу, 65), Томассон, Гамейро (Диалло, 78), Ажорк.
Четлатиш: Неймар (63). “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»