date

«Астон Вилла» ҳафта охирига қадар 60 млн фунтга сотиб юборилиши мумкин

«Астон Вилла» ҳафта охирига қадар 60 млн фунтга сотиб юборилиши мумкин

«Астон Вилла» жамоаси хўжайини Рэнди Лернер жамоани сотиб юбориш ниятида.

Америкалик Лернер хитойлик бизнесменлар билан жамоани 60 миллион фунт эвазига сотиш борасида музокаралар ўтказмоқда. Бу борада келишувга шу ҳафта охирида эришилиши кутилмоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Харидорларнинг номи сир тутилмоқда, улар айни вақтда бирминҳэмликларнинг молиявий ҳисоботини ўрганиб чиқишмоқда.

Жамоа янги хўжайинлар тасарруфига ўтганидан кейин янги бош мураббий номи ҳам маълум бўлиши кутилмоқда.

Лернер 10 йил олдин «Астон Вилла» хўжайинига айланганди. Жорий мавсумда жамоа илк марта юқори лигани тарк этди ва чемпионшипга тушиб кетди. Шундан сўнг у жамоадан қутилишга қарор қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Астон Вилла» ҳафта охирига қадар 60 млн фунтга сотиб юборилиши мумкин