date
views 1 738

"Болонья" устидан қозонилган ғалаба Моуриньо учун қимматга тушди

"Болонья" устидан қозонилган ғалаба Моуриньо учун қимматга тушди
Римнинг "Рома" клуби етакчилари Николо Дзаньоло ва ҳужумчи Пауло Дибала бироз олдин якунига етган А Сериянинг "Болонья"га қарши учрашувда жароҳат олди.

Жароҳатдан сўнг улар ўйинни давом эттира олишмади. Дастлаб 60-дақиқада Дзаньоло ўрнига Тэмми Абрахам майдонга тушди. У мураббийдан буни шахсан ўзи сўраган. 74-дақиқада эса Дибалани Эдоардо Бове алмаштирди. Жароҳат жиддийлиги ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Маълумот учун, 23 ёшли Дзаньоло жорий мавсум "Рома" сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. 29 ёшли Дибаланинг ҳисобида эса 13 та ўйиндаги 7 гол ва 2 та голли узатма мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Болонья" устидан қозонилган ғалаба Моуриньо учун қимматга тушди