Профессионал бокс. Жервонта Дэвис Луис Гарсияни муддатидан олдин мағлуб этди (видео)

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (61,2 кг) WBA Regular камари эгаси Жервонта "Танк" Дэвис ўзининг навбатдаги ҳимоя жангини Луис Гарсияга қарши ўтказиб муддатидан олдин ғалаба қозонди.
Жангнинг 8-раундига қадар Гарсия Дэвисга анчагина қаршилик кўрсатиб келаётган эди, аммо ушбу раундда ўтказиб юборилган бир нечта кучли зарбалар эвазига Луис Гарсиянинг бурчаги 9-раундга чиқишни рад этди ва шу тариқа Дэвис 28-ғалабасини (26 нокаут) нишонлаган бўлса, Гарсия 17-жангида биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Энди Дэвис баҳорда Райан Гарсияга қарши рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, Жервонта Дэвис машғулотларда ўзбек боксчилари Отабек Холматов ва Жамшидбек Нажмитдиновлар билан спарринг жангларида иштирок этган эди.

Изоҳлар 0
…