date

"Локомотив" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади

"Локомотив" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади
Ўз олдига бир йил ичида Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган "Локомотив" легионер ҳужумчини қўшиб олгани ҳақида хабар бергандик. Гап хорватиялик форвард Шиме Жужул ҳақида кетмоқда.

Бугун 27 ёшли ҳужумчи "Локомотив" ПФК базасига ташриф буюриб, 1+1 кўринишдаги шартномага имзо чекди. Маълумот учун, Шиме Жужул 1996 йил 10 январда Хорватиянинг Сплит шаҳрида туғилган. У машҳур "Хайдук" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ўтган мавсумни Сингапур чемпионати вакили "Гейлан" таркибида ўтказган ҳужумчи 29 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урган. Фаолияти мобайнида эса 153 та учрашувда иштирок этиб, 58 бор гол муаллифи бўлган.

Манба: "Локомотив" ПФК матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Локомотив" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади