Футбол бўйича Италия А Сериясининг 18-турида «Наполи» ва «Ювентус» 13 январь, жума куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувда «Наполи» 5:1 ҳисобида зафар қучди. Неаполликлар сафида Хвича Кварацхелия, Амир Рраҳмани, Элиф Элмас биттадан гол урган бўлса, Виктор Осимҳен дубль муаллифига айланди. Шунингдек, грузиялик футболчи иккита голли узатма ижро этди. Туринликлар сафида эса Анхель ди Мария ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
«Наполи» ушбу ғалабадан сўнг очколарини 47 тага етказиб, биринчи ўринни мустаҳкамлади. «Ювентус» эса 37 очко билан 3-поғонани банд этди.
«Наполи» – «Ювентус» 5:1
Голлар: 1:0 – 14 Осимҳен, 2:0 – 39 Кварацхелия, 2:1 – 42 Ди Мария, 3:1 – 55 Рраҳмани, 4:1 – 65 Осимҳен, 5:1 – 72 Элмаз.
«Наполи»: Мерет, Ди Лоренцо, Рраҳмани, Ким Мин Чже, Мариу Руй (Оливера, 70), Лоботка, Зелиньски (Ндомбеле, 79), Замбо-Ангисса, Политано (Элмаз, 46), Осимҳен (Распадори, 79), Кварацхелия (Лосано, 89).
«Ювентус»: Шенсни, Алекс Сандро, Данило, Бремер, Костич, Рабьо (Соуле, 83), Локателли (Паредес, 56), Маккенни, Ди Мария (Миретти, 73), Кьеза (Айлинг, 73), Милик (Кин, 56).
Огоҳлантириш: Данило (44). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»