date
views 215

Хави: “Суперкубокдаги ғалаба “Реал”дан кўра, “Барса”га кўпроқ керак эди”

Хави: “Суперкубокдаги ғалаба “Реал”дан кўра, “Барса”га кўпроқ керак эди”
Испания Суперкубоги финалида “Реал” устидан қўлга киритилган муваффақиятдан кейин (3:1) “Барса” устози Хави ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бизга ғолиблик “Реал”дан кўра кўпроқ керак эди, уларда титуллар сони бизникидан кўп. Бунга лойиқ бўлган футболчиларимдан жуда мамнунман. Улар кўп меҳнат қилишди, бизда кийиниш хонасида ажойиб муҳит ҳукмрон. “Реал”га қарши ўйнаганда, уларни назорат қилиб, тўп йўқотишларни минималлаштириш лозим.

Учрашув биз учун жуда яхши ўтди, буни футболчилар ҳис қилишди. Гави, Педри, Френки де Йонг… Баҳсда устунликка ҳаракат қилдик. Дембеле қанотда яхши очилди. Рональд Араухони ҳам эътироф этган бўлардим. Уларнинг барчаси учун хурсандмиз.

Агар финалда “Реал”га қарши шундай ўйнаган бўлсак, у ҳолда “Сеута” (кубок) ва “Хетафе”га (чемпионат) қарши ўйинларда ҳам бу футболни такрорлашимиз керак. Бўшашиш керак эмас. Менинг ишим шунда кўринади
”, дейди Хави.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хави: “Суперкубокдаги ғалаба “Реал”дан кўра, “Барса”га кўпроқ керак эди”