date

Саудиялик бизнесмен Месси ва Роналду тўқнашувини кўриш учун фантастик суммага чипта сотиб олди

Саудиялик бизнесмен Месси ва Роналду тўқнашувини кўриш учун фантастик суммага чипта сотиб олди
Бизнесмен Месси ҳамда Роналду қарама-қаршилигини кўриш учун 2.6 миллион доллар пул тўлади.

19 январь куни ПСЖ Ар-Риёдда Саудиянинг "Ал-Ҳилол" ҳамда "Ал-Насср" жамоаларининг қўшма таркиби билан ўйнайди. Криштиану Роналду ушбу беллашув учун қайдномага киритилган.

Саудиялик тадбиркор, "AqarOne" кўчмас мулк гуруҳи бош директори Мушреф Ал Ғамди ўйинга VIP чипта сотган хайрия аукционида ғолиб чиқди.

Аукцион дастлаб 1 миллион Саудия риоли билан бошланди. Охир-оқибат, Ал Ғамди тахминан 10 миллион риал тўлаб, ғалаба қозонди.

Ўйин чиптасидан ташқари, Ал Ғамди кийиниш хонасига кириб, футболчилар билан суратга тушиши мумкин. Ким ошди савдосида тушган пул хайрия ишларига йўналтирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудиялик бизнесмен Месси ва Роналду тўқнашувини кўриш учун фантастик суммага чипта сотиб олди