Футбол бўйича ўртоқлик ўйинида «ПСЖ» 19 январь, пайшанба куни «Ал-Ҳилол» ва «Ан-Насср» юлдузларидан иборат жамоага қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Лионель Месси парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 34-дақиқада Криштиану Роналду пенальтидан фойдаланиб, мувозанатни тиклади. 43-дақиқада Маркиньос Килиан Мбаппенинг узатмасини голга айлантирди. Биринчи бўлим якунида Роналду яна бир бор гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар танаффусга дуранг натижа билан чиқиб кетди.
Иккинчи бўлим ҳам голлар шоусига айланиб кетди. Дастлаб 53-дақиқада Серхио Рамос гол урган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб, Чжан Ҳён Су ҳисобни 3:3 кўринишига олиб келди. 60-дақиқада Килиан Мбаппе пенальтини аниқ амалга оширди ва парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада Уго Экитике Париж клубининг 5-голига муаллифлик қилди. Ўйин якунлашига саноқли сониялар қолганда Талиска ҳисобни қисқартирди.
Шу тариқа «ПСЖ» 5:4 ҳисобида зафар қучди.
«Ан-Насср»/«Ал-Ҳилол» — «ПСЖ» 4:5
Голлар: 0:1 – Месси (3), 1:1 – Роналду (34, пенальти), 1:2 – Маркиньос (43), 2:2 – Роналду (45+6), 2:3 – Рамос (53), 3:3 – Чжан Ҳйн Су (56), 3:4 – Мбаппе (60, пенальти), 3:5 – Экитике (78), 4:5 — Талиска (90+4).
«ПСЖ»: Навас (Доннарумма, 62), Ҳакими (Пембеле, 62), Маркиньос (Данилу, 46), Рамос (Бицҳиабу, 62), Бернат, Руис (Мендеш, 62), Солер (Гарби, 62), Саншеш (Витиня, 46), Неймар (Заир-Эмери, 62), Месси (Кари, 62), Мбаппе (Экитике, 62).
«Ан-Насср»/«Ал-Ҳилол»: Ал-Овайс, Чжан Ҳён Су, Ал-Булайхи, Ал-Ганам (Ал-Авжами, 46), Абделҳамид, Густаво, Ал-Ҳайбари (Канно, 61), Мартинес (Каррильо, 61), Марега (Талиска, 46), Роналду (Матеус Перейра, 61).
Четлатиш: Бернат (39). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»