
Хабарингиз бор Нидерландияда классик шахмат бўйича нуфузли “Tata Steel Chess 2023” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг мастерс гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов 7-турда ҳиндистонлик шахматчи Аржун Аригасини қора доналарда мағлуб этиб, очколари сонини 5,5 тага етказиб олди. Нодирбек мусобақа жадвалида ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Унинг 8-турдаги рақиби эса яна бир кучли шахматчи АҚШлик Левон Аронян бўлади.
Мастерс гуруҳидаги ҳолат

Турнирнинг челенжерлар таснифида эса яна бир ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров 7-турда мезбонлар вакили Элин Роберсни мағлуб этгач очколарини 5 тага етказиб олди. У турнир жадвалида 2-поғонани банд этиб турибди. 8-турда Жавоҳирга Туркия вакили Мустафа Йилмаз рақиб бўлади.
Челенжерлар гуруҳи турнир жадвали

НидерландияШахмат МусобақасиНодирбек АбдусатторовАржун АригасиЖавоҳир СиндаровТурнир Жадвали Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар