19:54 / 23.01.2023
368

Бразилия терма жамоасини бошқариш учун 4 нафар мураббий номзоди кўриб чиқилмоқда

Бразилия терма жамоасини бошқариш учун 4 нафар мураббий номзоди кўриб чиқилмоқда
Фото: Getty Images
Бразилия терма жамоасини бошқариш учун 4 нафар мураббий номзоди кўриб чиқилмоқда. Cadena SER маълумотларига кўра, Карло Анчелотти, Жозе Моуриньо, Зинедин Зидан ва Луис Энрике Бразилияни бошқариши мумкин.

Аввалроқ Бразилия футбол конфедерацияси Пеп Гвардиола ва Юрген Клоппга ҳам қизиқиш билдираётганди, бироқ ҳозир иккала мураббий ҳам рўйхатдан чиқарилган.

Анчелоттининг «Реал»да, Моуриньонинг «Рома»да ишлаётгани музокараларни мураккаблаштириши мумкин. Зидан эса ҳозирча ишга қайтиш истагида эмас. Бразилия терма жамоаси учун энг муносиб номзод Луис Энрике бўлиб қолмоқда.

Қайд этиб ўтиш жоиз, CБФ президенти Эдналдо Родригес терма жамоага маҳаллий эмас, хорижлик мураббий керак деб ҳисобламоқда.

Бразилия терма жамоасининг бош мураббийи Тите ЖЧ—2022 чорак финалдаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бразилия терма жамоасини бошқариш учун 4 нафар мураббий номзоди кўриб чиқилмоқда