Элдор Шомуродов “Рома”ни тарк этишга яқин. 27 ёшли ҳужумчи ўйин амалиётига эга бўлиши учун жамоасини ўзгартиришига тўғри келади.
Қишки трансферлар ойнасининг сўнгги кунларида бир неча клуб Шомуродовни олишга ҳаракат қилаётган эди. Ўзбек футболчиси фаолиятини Италияда давом эттиришини яна бир бор қатъий таъкидлаганидан кейин Германиянинг “Байер”, Испаниянинг “Вальядолид”, Франциянинг “Лилль” ва “Ренн” клублари курашдан чиқди.
Охирида А Сериядан учта вариант қолганди. Улардан бири Шомуродов ўзи ўтишни истаётган “Торино” раҳбарияти кутилмаганда фикрини ўзгартирди. Туринликлар Элдор билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришганди. Улар “Рома” спорт директори Тьягу Пинтога ўйинчини сўраб, бир неча бор мурожаат ҳам қилди.
Бироқ, иш пишмади. “Торино” мутасаддилари ҳужум чизиғига Элдор Шомуродовни олиб келиш вариантидан воз кечди. Манбаларнинг таъкидлашича, туринликлар майдон марказини кучайтириш учун “Верона”нинг сербиялик фрим ҳимоячиси Иван Илични трансферини амалга оширадиган бўляпти.
“Манчестер Сити” тарбияланувчиси бўлган 21 ёшли футболчининг трансфер суммаси Шомуродовники билан деярли бир хил. Уни 13-14 миллион евро эвазига қўлга киритиш мумкин. Тьягу Пинто ҳам ўзбек футболчиси учун харидорлардан шу атрофдаги суммани талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Италия футболини ёритаётган деярли барча манбалар Элдор Шомуродовга даъвогар бўлган фақат икки клуб – “Специя” ва “Кремонезе” қолгани ҳақида маълумот тарқатди.
Бу маълумотни таниқли инсайдерлар Жанлука Ди Марцио ва Николо Скира ўз тармоқлари орқали тасдиқлаган хабарларни жойлади.
Шунингдек, бир неча сайтлар Элдор Шомуродов таклифларга жавобини шу икки кун ичида айтиши ва бир қарорга келиши кутилаётгани ҳақида ҳам ёзди.
Элдор Шомуродов “Рома”га 2021 йилнинг ёзидан “Женоа”дан 18 миллион евро эвазига олиб келинган эди. Ҳужумчимиз Жозе Моуриньо қўл остида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Бир ярим йил давомида португалиялик мутахассис ўзбек футболчисини жами 48 маротаба майдонга туширди. Бу учрашувларнинг аксариятида Элдор бир неча дақиқа ўйнаган холос.
Рим клубига кўчиб ўтганидан кейин легионеримиз олтитадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Жорий мавсумда Шомуродовнинг ўйин амалиёти янада камайди. У А Серия ва Европа лигасида 8 та баҳсда қатнашиб, 151 дақиқа ҳаракат қилди ва битта гол урди.
2023 йил ҳисобида ҳали футболчимиз бирорта учрашувда қатнашгани йўқ. Жозе Моуриньо бундан кейин ҳам унга имкон бериши даргумон. Португалиялик мураббий асосий таркибда ҳужумчилардан фақат Тэмми Абрахам ва Пауло Дибалани ўйнатмоқда. Захирадан Андреа Белотти ва Стефан Эл-Шааравини туширяпти. Энди улар қаторига янги ҳужумчи Ола Сольбаккен қўшилди.
Бундан келиб чиқадики, Шомуродов майдонда жавлон уриши учун ягона вариант – бошқа жамоага ўтиш. Лекин унга харидор бўлаётган “Специя” ҳам, “Кремонезе” ҳам қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган жамоалардир. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади