date
views 5 670

Бартомеу: «Барселона» Месси учун Европадаги энг сўнгги жамоаси бўлади

Бартомеу: «Барселона» Месси учун Европадаги энг сўнгги жамоаси бўлади

“Барселона” клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа етакчилари Месси, Неймар ва Суарес ҳеч қаерга кетмаслигини айтди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

“Месси, Неймар ёки Суарес “Барселона”дан кетмайди. Уларнинг ҳаммаси бу ерда бахтиёр. Ҳар бир футболчи ушбу клубда тўп суришни орзу қилади ва кетиш ҳақида ўйламайди. Ҳеч ким менга кетиш борасида мурожаат қилмади ва ҳамма учун хотиржамман.

Матбуотда тарқалаётган хабарларни ўқиб тураман. Албатта, Европа грандларининг “Барселона” футболчилари билан қизиқиши яхши, улар бунга муносиб. Лекин улар бахтиёр эканини яна бир бор таъкидлайман.

Месси билан бир неча ой аввал суҳбатлашганимда, “Барселона” унинг Европадаги сўнгги клуби бўлишини айтганди. У Европадаги фаолиятини айнан шу ерда тугатмоқчи”, – деди Бартомеу.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бартомеу: «Барселона» Месси учун Европадаги энг сўнгги жамоаси бўлади