
«Tata Steel Chess-2023» турнирида Нодирбек Абдусатторов бироз аввал якунланган беллашувда америкалик Уэсли Со билан муроса кўчасини танлади.
Тажрибали Уэсли Со ҳамюртимизнинг тақибчиларидан бири эди. АҚШлик шахматчи ғалаба қозонган тақдирда Нодирбекка етиб олиши мумкин эди. Аммо ҳамюртимиз бунга имкон бермади.
12-турда ҳам дуранг қайд этган Нодирбек очколарини 8 тага етказиб, гуруҳ пешқадамлигини сақлаб турибди.
Қолган жуфтликлардаги баҳслар давом этмоқда. Мусобақа эртага якунланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар