Нидерландияда бўлиб ўтган классик шахмат бўйича "Tata Steel Chess-2023" мусобақаси ҳамюртларимиз учун якунланди.
Мастерс гуруҳида 13-турда нидерландиялик Жордан Ван Форестга қарши баҳс олиб борган Нодирбек Абдусатторов имкониятни бой берди. Шу тариқа Нодирбек 8 очко билан 2-ўринни қўлга киритди. 8,5 очко жамғарган мезбон шахматчи Аниш Гири чемпионликка сазовор бўлди. Қолаверса, Нодирбек билан бир хил очко жамғарган Магнус Карслен ҳам ҳамюртимиз билан биргаликда 2-ўринни эгаллайдиган бўлди.
Челенжер таснифида иштирок этган ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров 13-турда яна бир мезбон шахматчи Томас Бердсенни мағлуб этиб, очколари сонини 8,5 га етказди. Ушбу натижа орқали Жавоҳир ўз гуруҳида 3-ўринни қўлга киритди.
Челенжер таснифида чемпионлик 10 очко билан германиялик Александр Донченкога насиб этган бўлса, туркиялик Мустафа Йилмаз 9 очко билан 2-поғонани банд этди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»