Фото: Getty Images
Инглиз клуби “Рома” футболчиси учун 30+5 миллион евро ва унинг кейинги сотувидан 10% таклиф қилган. Римликлар ушбу таклифни қабул қилган, бироқ Заниолонинг ўзи “Борнмут” билан шартнома имзолашни хоҳламаган.
Рим клуби Николо ва унинг агенти томонидан қилинган ушбу ҳаракатлардан ҳафсаласи пир бўлган. Хабарларга кўра, “Рома” ярим ҳимоячига чора кўрмоқчи. Клуб Заниолони мавсум охирига қадар таркибдан четлатиш ниятида.
23 ёшли футболчи “Рома”ни ёзда тарк этишни мақсад қилган, шундагина унда битта эмас, бир нечта клубдан таклифлар бўлиши мумкин.
Рим жамоаси мухлислари Николо Заниолонинг шаънига ҳақоратли сўзлар ёзилган баннерларни илиб қўйди.
Фото: romapress.net
Колизейга унча узоқ бўлмаган жойга мухлислар: “Заниоло” — сотқин ва шарафсиз” сўзлари ёзилган баннерни жойлаштирган.
Кейинчалик мухлислар “Рома”нинг машғулотлар базаси дарвозасига ҳам “Қўрқоқлар, сотқинлар ва очкўзлар Тригорияни тарк этиши лозим. Фақатгина бизнинг рангимизни ҳурмат қилганларни сўзсиз қўллаб-қувватлаймиз”, деган ёзувни илиб кетишган.
Фото: “Рома”
Николо Заниоло 2022/23 йилги мавсум “Рома” сафида барча мусобақаларда 17 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади
Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди
"Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди
Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"
Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди
Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"
Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди