2023 йилда "Милан" кетма-кет мағлубиятлари билан мухлислари ҳафсаласини пир қила бошлади. Агар сўнгги учта ўйинни оладиган бўлсак, Стефано Пиоли шогирдлари уларда даҳшатли мағлубиятларни қабул қилиб олди. Жумладан, "Интер"га 0:3, "Лацио"га 0:4 ва "Сассуоло"га 2:5 ҳисобида имконият бой берилди.
Қизиғи шундаки, жорий йил гол ўтказиб юбориш бўйича Европанинг топ-5 чемпионатида иштирок этувчи барча 98 жамоа ичида энг ёмон кўрсатгич айнан “Милан”га тегишли бўлиб турибди. Якунланиб бораётган январь ойидаги ўйинларда "россонерилар" ўз дарвозаларидан жами 18 та гол ўтказиб юборишди.
2023 йилда ўтказиб юборилган голлар бўйича топ-5 чемпионатлардаги энг ёмон бешта жамоа рўйхати қуйидагича кўринишда: “Милан” (18), “Аяччо” (15), “Салернитана” (14), “Монпеле” (13), “Труа” ( 12). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди
Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади
Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди
Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео)
Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео)
Роналду Мессидан узоқлашмоқда!
Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган"
Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди