Kollaj: “Daryo”
Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-8) UFCъдаги олтинчи жангини 2023 йилнинг 11 мартида ўтказади.
Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди. Муродов Лас-Вегасда ташкил этилаётган UFC Fight Night мусобақаси доирасида асли доғистонлик бўлган Германия вакили Абусуфён “Абус” Магомедовга қарши октагонга кўтарилади.
Мазкур икки жангчи аслида 2022 йил 3-сентябр куни Парижда жанг қилиши керак эди, бироқ ҳужжатлар масаласи туфайли жанг бекор қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Муродов охирги жангини 22 октябрь куни UFC 280 мусобақасида Бразилия вакили Каё Борралёга қарши жанг қилиб, мағлуб бўлганди.
Маълумот учун, Муродов UFC'даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Учинчи жангида Маҳмуд Эндю Санчесни нокаутга учратганди. Тўртинчи жангда эса Жералд Миршертга имкониятни бой берганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»