Франция пойтахтида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 2 та бронза медали билан тугатди.
Кеча, 5 феврал куни кечки дастурда +100 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчилар Шоҳрух Бахтиёров ва Алишер Юсупов бронза медали учун ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли курашда Юсуповнинг қўли баланд келди ва терма жамоага 2-бронза медалини тақдим этди.
4 феврал кунидаги дастурда -60 кг вазн тоифасида Камолиддин Бахтиёров ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Давлат Бобонов соғлиғидаги муаммолар сабаб мазкур турнирда иштирок этолмагани ҳақида хабар берилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди