date

«Реал» - «Атлетико». Финал олдидан ким қандай фикрда?

«Реал» - «Атлетико». Финал олдидан ким қандай фикрда?

Бугун тунда Европа Чемпионлар Лигаси финал учрашуви бўлиб ўтади. “Сан-Сиро”да “Реал” ва “Атлетико” жамоалари ўзаро курашади. Йилнинг энг муҳим учрашуви олдидан томонлар, бошқа жамоадаги футболчилар, мураббийлар ўз фикрларини билдиришмоқда. Қуйида улар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Криштиану Роналду: Финалда тўп суришни ва жамоамизга ғалаба келтиришни жуда истайман. Асосийси, ғалабага бўлган иштиёқимиз юқорилигини кўрсата олишимиз лозим. Менга кетма-кет икки маротаба “Олтин тўп”дан кўра, Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни яхшироқ. Шундай экан, ғолибликни қўлга киритиш учун боримизни беришга тайёрмиз.

Фернандо Торрес: Жуда муҳим ўйинларимдан бири бўлади. Биз ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз. “Челси”да бу ишни бажаришни уддасидан чиққандик. Энди “Атлетико” билан Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишни истайман. Ўйлайманки, шанба оқшомида барча ўйлаган режаларимизни амалга оширамиз.

Серхио Рамос: Фаолиятимдаги энг муҳим турнирларда бири бўлишига шубҳасиз. Мен Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни жуда ҳам истайман. Бу муҳим турнир ҳисобланади. Испания чемпионатида ғолиб чиқа олмаган бўлсак-да, мухлисларимиз олдидан ушбу турнирда муваффақиятга эриб, айбимизни ювмоқчимиз.

Ян Облак: Фантастик ўйинларимиз орқали финалга қадар етиб келишни уддасидан чиқдик. Энди муҳим ўйинда ғолибликни қўлга киритиш учун курашамиз. “Реал” жуда кучли жамоа ҳисобланади. Таркиби жиҳатидан ҳам анча шаклланган. Фантастик беллашув бўлишига шубҳам йўқ. Ким ўйинга яхши тайёргарлик кўрган бўлса, албатта ўша жамоа ғолибликни қўлга киритади.

Алан Ширер: Мадрид жамоаларининг бу йилги кўрсатган ўйинларини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Биласизми, улар ички чемпионатда ғолибликни қўлга киритмаган бўлса-да, лекин ЕЧЛда буни уддалаши мумкин. Қайси жамоа финалга ҳар томонлама тайёрланган бўлса, ўша муваффақиятга эришади деб ўйлайман.

Икер Касильяс: “Реал” учун муҳим ўйин бўлади. Мен бу ўйинда собиқ жамоага омад тилайман. Улар яна бир маротаба Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни уддасидан чиқишади. Бунга жамоанинг имкониятлари етади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» - «Атлетико». Финал олдидан ким қандай фикрда?