Хабарингиз бор, Суперлиганинг янги мавсуми учун қуръа ташланди. “Андижон” жамоамиз чемпионатни “Насаф” клубига қарши меҳмонда бошлайди.
Рақиблар маълум бўлгач, ҳар кимда турлича таассуротлар пайдо бўлади. Шу сабабли бош мураббий Александр Хомяковнинг бу борадаги фикрларини билишга қизиқдик.
- Александр Андреевич, қуръа ташлашдан олдин нимани кутгандингиз?
- Мен қуръадан аввал ҳеч нима кутмаган эдим. Бунинг учун ҳеч қандай режа ҳам ўйламагандим. Биринчи турда “Насаф” билан ўйнайдиган бўлдик. Баҳорда ҳаммада имкониятлар бир хил бўлади. Шунинг учун кимга қарши тўп суришимизни фарқи йўқ. Икки ўйинимиз сафарда ўтади, майли ҳеч қиси йўқ.
- Нима деб ўйлайсиз, “Насаф” ноқулай рақибми ёки...
- Ўзбек футболининг байроқдори ҳисобланади. Улар унгача Осиё Чемпионлар лигасида ўйнайди. Ҳамма рақиблар ноқулай. Лекин барча жамоа билан ўйнаса бўлади.
- "Андижон"да охирги маротаба 2020 йил ишлаганингизда ҳам мавсум шундай бошланганди, яъни кетма-кет иккита ўйин сафарда. Иккинчи тур эса айнан "Насаф"га қарши кечганди...
- Ҳа, дастлабки иккита учрашув сафарда бўлганди. “Локомотив” ҳамда “Насаф”. Кейин уйда “Навбаҳор” билан ўйнаганмиз. Албатта, бу ўтмишда бўлиб ўтган. Ҳозирги ҳолатни у давр билан тенглаштирдиб бўлмайди, ҳаммаси яхши бўлади.
- Бунгача икки марта “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев “Андижон”нинг ўйинини томоша қилди. Энди сиз ҳам уларнинг ўйинини кузатасизми?
- Ҳа, менимча у сезган бўлса керак. Аслида ҳар бир мураббийига рақиб жамоанинг ўйинларини кузатиш қизиқ бўлади. Кимнинг қандай имкониятга эгалигини кўришлари табиий. Бу ерда ҳеч қандай таажжубланиш йўқ.
- Умуман олганда, қуръадан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа, албатта қониқдим, нимага қониқмайман? “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди