
Россия Премьер лигаси иштирокчиси "Нижний Новгород" жамоаси Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси етакчиларидан бири Русланбек Жиянов трансферини эълон қилди.
Новгородликлар истеъдодли вингер билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. У "Олимпик" таркибида ижара асосида ўйнашда давом этади. Ушбу клуб таркибида Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳам ҳаракат қилади.
21 ёшли вингер "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум олимпиячилар либосида 25 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 4 ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.