
Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, айни пайтда Қўмитада Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтмоқда. Пўлат Бобожонов федерация раиси лавозимига ушбу тадбирда сайланган.
Маълумот учун, Волейбол федерациясини ўтган йилнинг 4 февралидан буён собиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов бошқариб келаётган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар