
Конго демократик республикасидаги аёллар футбол чемпионатида кутилмаган ҳолат юз берди.
Маълум бўлишича, «Мотема Пембе» аёллар клуби футболчилари чемпионатнинг «Мазембе» клубига қарши учрашувида белгиланмаган пенальти сабабли ҳакамга ҳужум қилишди.
Қуйидаги видеода ҳакам уни таъқиб қилаётган етти нафар ўйинчидан қочиб қутулишга астойдил уринаётгани ва футболчилар унга зарба бераётганини кўриш мумкин.
Натижада спортчилар ҳакамга етиб олишган ва уни калтаклай бошлашган. Стадион ходимлари аралашиб, ҳакамни трибуна остига олиб кетишган.
Эслатиб ўтамиз, «Мотема Пембе» бу вақтга келиб 1:5 ҳисобида мағлуб бўлаётганди.
Конго РеспубликасиФутбол ЧемпионатиАёллар КлубиПенальти ҲужумиСпортчилар ҲакамВидеода Кўриш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар