16:22 / 20.02.2023
455

“Насаф” ОЧЛ 2022 йилги мавсумидаги иштироки орқали қанча мукофот пулига эга чиқди?

“Насаф” ОЧЛ 2022 йилги мавсумидаги иштироки орқали қанча мукофот пулига эга чиқди?
Фото: “Насаф”
Қаршининг “Насаф” клуби Осиё Чемпионлар Лигасининг 2022 йилги мавсуми 1/8 финалида “Аш-Шабоб”га ютқазиб (0:2), мусобақадаги иштирокини якунлади.

Қаршиликлар мусобақанинг ушбу мавсумидаги иштирок орқали 230 минг доллар ишлаб олди. Гуруҳ босқичидаги икки ғалаба ва уч дуранг жамоа ғазнасига 130 минг доллар даромад келтирган бўлса, 1/8 финалдаги иштирок учун “Насаф” 100 минг доллар гонорарга эга бўлган.

Бундан ташқари сафардаги ўйинлар учун клубларга маълум миқдорда пул тўлаб берилади.

“Пахтакор” ОЧЛ—2022 да гуруҳ босқичидаги иккита ғалаба эвазига 100 минг доллар ишлаб олганди.

“Насаф” Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида “Ал-Файсали” (Саудия Арабистони), “Ас-Садд” (Қатар) ва “Ал-Виҳдат” (Иордания) жамоалари билан куч синашиб, ўз тарихида илк бор плей-офф йўлланмасига эга чиққанди.

Мусобақанинг плей-офф баҳслари 2022 йилдаги тиғиз тақвим, шунингдек, куз-баҳор тизимига ўтиш жараёни сабаб 2023 йил бошига кўчирилганди.

“Насаф” Ўзбекистон Кубоги—2022 даги ғалаба орқали Осиё Чемпионлар Лигасининг 2023/24 йилги мавсуми гуруҳ босқичига тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритган. Мусобақанинг гуруҳ босқичи сентябрь—декабрь ойларида бўлиб ўца, плей-офф баҳслари ва финал 2024 йилнинг февраль—май ойларида ўтказилади.

ОЧЛ 2023/24 йилги мавсуми учун Ўзбекистонга “2+2” квота ажратилган. Қарши клубидан ташқари “Пахтакор” тўғридан тўғри гуруҳ босқичига йўл олган, “Навбаҳор” ва “ОКМК” эса саралашда иштирок этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Насаф” ОЧЛ 2022 йилги мавсумидаги иштироки орқали қанча мукофот пулига эга чиқди?