08:00 / 26.02.2023
568

Бир миллион евро! Легионеримиз жамоасининг энг қиммат футболчисига айланди!

Бир миллион евро! Легионеримиз жамоасининг энг қиммат футболчисига айланди!

Қозоғистон Премьер-лигасининг янги мавсумида ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ҳамюртларимиз ўйнаётган иккита жамоа – “Тобол” ва “Ордабаси”га мухлислик қиладиган бўляпти.

“Тобол” жамоаси икки мавсумдан бери чемпионлик учун курашиб келмоқда. Игорь Сергеев асосий тўпурар ҳисобланган ушбу клуб футболчилари 2021 йилги чемпионатни олтин медаль билан якунлаган эди.

Ўтган мавсумда кустанайликлар чемпионлик унвонини “Астана”га бой бериб, ўзлари бронза медаль билан кифояланди. Бу йил улар яна чемпионлик мавқеини қайтариб олмоқчи.

“Ордабаси”  ҳам янги мавсумда чемпионликни кўзлаяпти. Бу клуб ўнга яқин янги ўйинчилар билан кучайтирилди. Келганларнинг аксарияти Қозоғистон терма жамоаси аъзоларидир. Шунингдек, қишки трансферлар даврида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки ҳужумкор футболчисини Шимкент жамоаси шарафини ҳимоя қилишга кўндиришди.

Дастлаб, бу клубда ярим мавсум ижарада ўйнаган Шаҳбоз Умаровни Беларусь чемпионати вакили БАТЭ клубидан 50 минг еврога харид қилди.

2022 йилги Беларусь чемпионатининг ҳақиқай қаҳрамонига айланган Бобур Абдухолиқовнинг Шимкентга келиши умуман кутилмаган воқеа бўлди. Мавсумда 26 та гол уриб, чемпионат олий лига тўпурари, Беларусь чемпионатлари тарихида энг кўп гол урган легионер ва лиганинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилган 25 ёшли ҳужумчи Европанинг кучлироқ лигаларидан бирига ўтиши кутилганди.

Лекин “Ордабаси” клуби раҳбарияти ҳамюртимизни ўз лойиҳасининг истиқболига ишонтирган кўринади.

Бобур Абдухолиқов “Ордабаси”нинг энг қимматбаҳо футболчисига айланди. Муваффақиятли мавсумдан кейин унинг трансфер суммаси бир миллион еврога кўтарилган эди. Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world порталининг рейтингида кейинги ўринларда украиналик марказий ҳимоячи Сергей Малий ва жамоа сардори Асхат Тагиберген қайд этилган. Ҳар иккисининг нархи 750 минг еврога тенг.

Жамоадаги яна бир легионеримиз Шаҳбоз Умаров ўтган мавсумда БАТЭдаги можаролар туфайли ярим мавсум футболдан четда қолиб кетгани сабабли, унинг нархи анча пасайган ва бугунги кунда 400 минг еврони ташкил қилмоқда.

“Тобол” ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳам ўз жамоасининг энг қимматбаҳо ўйинчисидир. Аслида ўтган мавсумда легионеримизнинг трансфер суммаси 300 минг еврога пасайиб,  бир миллион 400 минг еврога тушган бўлса-да, чемпионатнинг энг қимматбаҳо футболчиси номини сақлаб қолганди.

Январда “Астана” клуби нархи 2,5 миллион еврога баҳоланган Дамбо Дарбони ўзи сафига қўшиб олганидан кейин Игорь Сергеев бу кўрсаткич бўйича иккинчи поғонага тушиб қолди.

Бобур Абдухолиқов эса, умумий рейтингда тўртинчи поғонада қайд этилган. Икки ҳужумчимиз ўртасини “Астана”нинг 1,2 миллион еврога баҳоланган легионери Макс Эбонг ажратиб турибди.

Экспертлари Қозоғистон Премьер-лигасининг янги мавсумида чемпионат тўпурарлиги учун кураш асосан Игорь Сергеев, Бобур Абдухолиқов ва Дембо Дарбо ўртасида кечишини кутмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бир миллион евро! Легионеримиз жамоасининг энг қиммат футболчисига айланди!