10:48 / 27.02.2023
369

Ўзбекистон 18та медаль билан «Странжа-2023»ни 1-ўринда якунлади

Ўзбекистон 18та медаль билан «Странжа-2023»ни 1-ўринда якунлади

26 феврал, якшанба оқшомида Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича «Кичик жаҳон чемпионати» дея эътироф этиладиган «Странжа-2023» турнири якунланига етди.

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 74-бор ташкил этилган ушбу мусобақада 7та олтин, 5та кумуш ва 6та бронза, жами 18та медаль жамғаришга эришди. Бу натижа эса Ўзбекистонга умумжамоа ҳисобида 1-ўринни тақдим этди.

Қайд этиш жоиз, оғир вазн тоифасидаги Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Абдуллаев финал якунида муддатидан олдин чемпион бўлди. Боксчиларнинг рақиблари финал жангига чиқишдан бош тортган. Шу боис Баҳодир Жалолов финалдаги рақиби арманистонлик Давит Чалоян билан рингга кўтарилмай, ғолиб бўлди.

Эътиборлиси, Жалолов финалгача ҳам жанг қилмай етиб келганди. Чоракфиналда қозоғистонлик Камшибек Конкабаев, яримфиналда эса озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаев Баҳодир билан жанг олдидан мағлубиятни тан олиб, рингга кўтарилишни истамаганди. Жалолов турнирда фақат америкалик Жошуа Эдвардсни рингда мағлуб этди - 5:0.

Енгил вазн тоифасидаги Ҳасанбой Дўсматов эса аргентиналик рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистонлик барча ғолиб ва совриндор боксчилар билан танишинг:

Олтин медаль: -48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев; -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов; -63.5 кг: Мужбилло Турсунов; -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев; -71 кг: Саиджамшид Жаъфаров; -86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев; +92 кг: Баҳодир Жалолов.

Кумуш медаль: -54 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов; -60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов; -63.5 кг: Руслан Абдуллаев; -67 кг: Бегзод Ҳамидов; -48 кг: Саидахон Раҳмонова

Бронза медаль:-60 кг: Шунқор Абдурасулов; -60 кг: Дилшод Абдумуродов; -63 кг: Хадичабону Абдуллаева; -71 кг: Нурислом Исмоилов; -75 кг: Ҳавасбек Асадуллаев; -80 кг: Жасурбек Йўлдошев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бокс миллий жамоаси 2022 йилги Странжа турнирида ҳам 6та олтин медаль ва битта бронза билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаганди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон 18та медаль билан «Странжа-2023»ни 1-ўринда якунлади