Россия Осиё шахмат конфедерациясига қабул қилинади

Россия шахмат федерацияси Осиё конфедерацияси аъзолигига қабул қилинади. Осиё шахмат конфедерацияси (ACF) бош ассамблеяси делегатларининг катта қисми Россиянинг Осиё қитъасига ўтишини қўллаб-қувватлашди.
Абу-Дабидаги ушбу тадбирда қатнашган 36 мамлакат делегациясидан 29 таси Россиянинг Европадан Осиёга ўтиш сўровига ижобий жавоб берди. 6 мамлакат — бетараф, биргина қарши овоз берилган — қайси мамлакат эканлиги кўрсатилмаган.
FIDE Россия ва Беларус шахматчиларига нейтрал статусда халқаро мусобақаларда қатнашишга рухсат берган, кейинроқ ушбу мамлакатларнинг жамоавий турнирлардаги иштирокини тақиқлаганди.






























Изоҳлар 0
…