20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Сурия учрашувида ҳамюртларимиз зафақр қучди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида рақиб жамоа бош мураббийи Марк Вотте иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Ўзбекистон яхши жамоа эканини билардик. Жамоамиз яхши ўйнади. Биз қўлимиздан келганини қилдик. Бироқ рақиб ҳам муносиб қаршилик кўрсатди ва ғалабани қўлга киритди.
Ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Аммо омад биздан юз ўгирди.
14-рақамли футболчининг жарима зарбасидан урган голи ажойиб бўлди. Дарвозабонимиз тўпни қайтаришга уринди. Аммо рақиб футболчиси супер зарба йўллаганди. Фантастик зарба. Ўзбекистон топ жамоа эканини кўрсатиб берди.
Биринчи ўйин қийин бўлиши аниқ эди. Мухлислар ажойиб атмосфера яратиб берди. Тўғри, илк ўйинни бой бердик. Бироқ ҳамон кейинги босқичга чиқиш имконимиз сақланиб қолди ва биз бундан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
Ўйлашимча, йигитларим яхши ўйин намойиш этишди. Улар қўлдан келганча ҳаракат қилди. Шунга қарамай, баъзида омад сиздан шунчаки юз ўгиради. Жарима зарбасидан урилган голда шундай ҳолат рўй берди", - деди мутахассис.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг