
Бугун ФИФА томонидан терма жамоалар рейтинги маълум қилинди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир ой олдинги ўрнида қолган ва айни вақтда 66-поғонани эгаллаб турибди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.
Рейтингда биринчи поғонани ҳамон Аргентина терма жамоаси эгаллаб турибди. Кучли учликдан шунингдек Белгия ва Колумбия терма жамоалари ўрни олган. Жаҳон чемпионлари Германия терма жамоаси эса тўртинчи ўринни банд қилган.
Осиёда энг яхши натижани Эрон терма жамоаси қайд этмоқда. Эронликлар уч поғона юқорилашга муваффақ бўлганлар ва айни вақтда 39-ўринни эгаллаб туришибди. Шунингдек Жанубий Корея ва Япония ҳам тўрт поғонадан тепага кўтарилишган ва мос тарзда 53 ва 59-ўринларни банд қилишган. Австралия терма жамоаси бир йўла 9 ўрин пастга тушиб кетди ва 59-ўринга тушиб қолди. Саудия Арабистони эса 5 поғона пастлаган ва 64-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги ўрни ўзгаришсиз қолди ва айни вақтда Самвел Бабаян шогирдлари 66-ўринни эгаллаб туришибди. Ҳамюртларимиз Осиёда олтинчи жамоа бўлиб туришибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар