22:14 / 05.03.2023
681

Британиялик генерал: “Урушдан норози рус генераллари Путинни Кремлдан ҳайдаши мумкин”

Фото: Global Look Press


Агар Украинанинг қарши ҳужуми муваффақиятли якунланиб, Россия армияси қуласа, Владимир Путин Кремлдан ҳайдалиши мумкин. Бу ҳақда Британия Бош штабининг собиқ раҳбари, генерал Ричард Даннат Sky News’га маълум қилди.

Унинг фикрича, Украина ҳарбийлари ёз бошида иттифоқчилардан техника ҳамда ўқ-дориларни олган ҳолда муваффақиятли қарши ҳужумни ўтказиши мумкин. Генерал бундай ҳолатда 2023 йил жанг майдонида ҳал қилувчи натижага эришишда реал имконият борлигини айтди. Фронтнинг маълум нуқталарида Россия армиясига берилган бир нечта ҳал қилувчи зарбалар уларининг руҳиятини бузиши мумкинлиги таъкидланди.

Гап шундаки, Украина кучлари бутун жанг майдонида армияга қарши қақшатқич зарба бермаса ҳам бўлади. Шунчаки Россияни етарлича аскарларни йўқотганига ишонтириш керак ва шунда улар бунга ишонади ҳамда мағлуб бўлади”, — дейди у.

Даннатнинг фикрича, Россиянинг Украинага қарши уруши 2023 йилда якунланиши учун Ғарб етарлича ҳаракат қилмаган. Генерал урушдан норози рус генераллари Владимир Путинни Кремлдан ҳайдаб юбориши мумкинлигини таъкидлади.

Агар Украинанинг қарши ҳужуми етарли даражада яхши режалаштирилиб, қўллаб-қувватланса ва амалга ошса, Путин ўз-ўзидан етарлича қарорлар қабул қилолмайди. Агар унинг армияси парчаланса, унинг ҳам Кремлдан чиқариб юборилиши эҳтимолдан холи эмас”, — деди у. 

Шу билан бирга, генерал Путин ўрнига ким келишини башорат қила олмаслигини билдирди. Бироқ Россияда айни пайтдаги энг норози бўлган қатлам бу генераллар эканини қайд этди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Британиялик генерал: “Урушдан норози рус генераллари Путинни Кремлдан ҳайдаши мумкин”